Поветкин - Уайт жанги муддатидан аввал якунланди
Ҳозиргина, WBC вақтинчалик чемпионлик камари учун россиялик Александр Поветкин ва британиялик Диллиан Уайт баҳс олиб борди. Ушбу спортчилар ўртасида иккинчи бор ташкил этилган қарама-қаршиликда Уайтнинг қўли баланд келди.
4-раундда Диллиан бир қатор кучли зарбаларни йўллади ва Поветкин жангни давом эттира олмади.
Боксчиларнинг илк баҳсида "Саша" ғалаба қозонганди. Катта эҳтимол билан, энди улар ўртасидаги учинчи жанг ҳам ташкил қилинади.
Фикрлар