Поветкин яна допинг назоратидан ўта олмади

Россиялик боксчи Александр Поветкиннинг канадалик Бермейн Стивернга қарши жанг олдидан ўтказилган допинг-назорати ижобий натижа берди.

Бу ҳақда WBC президенти Маурисио Сулейман ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, VADA (ихтиёрий допинг назорати топшириш ассоциацияси) томонидан ўтказилган текширувга кўра, боксчининг организмида тақиқланган модда остарин аниқланган.

Поветкин ва Стиверн 17 декабрь куни Екатеринбургда WBC версияси бўйича вақтинчалик жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқиши керак эди. Энди мазкур жангнинг ўтказилиши сўроқ остида қолган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 майида Поветкин WBC чемпиони Деонтей Уайлдер билан учрашиши керак эди, аммо унинг қонидан топилган тақиқланган мельдоний моддаси сабаб жангг қолдирилган. Сўнгра бу тўғриланиб, мельдоний тақиқланган моддалар рўйхатига киритилмасдан олдин (1 январгача) қабул қилинганлиги маълум бўлган.