Тошкент шаҳри яна бир катта мусобақага мезбонлик қилмоқда. 8-13 октябрь кунлари теннис бўйича эркаклар ўртасида «Челленжер» турнири ўтказилади.

Баҳсларнинг асосий босқичида жаҳоннинг турли мамлакатларидан 32 нафар спортчи иштирок этмоқда. Беллашувларда юртимиз шарафини Денис Истомин, Жўрабек Каримов ва Ҳумоюн Султоновлар ҳимоя қиладилар.

Бугун Ҳумоюн Султонов илк даврада австриялик Акира Сантильянга қарши кортга чиқади. Эртага Денис Истомин италиялик Федерико Гайога қарши баҳс юритса, Жўрабек Каримов мисрлик Муҳаммад Сафват билан ўйин ўтказади.

Маълумот учун, мусобақанинг мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Турнирнинг биринчи рақамли теннисчиси сифатида босниялик Мирза Башич сараланган. Иккинчи ракетка сифатида эса ҳамюртимиз Денис Истомин қайд этилган. Мусобақа чемпиони якунда 80 рейтинг очкоси ва 10800 АҚШ доллари билан мукофотланади.