Пойтахтимизда “Велосипедчилар сайли” бўлиб ўтади

Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси 2018 йил 9 июн куни соат 16:00 дан 19:00 гача Тошкент шаҳрининг “ПАХТАКОР” марказий стадионида ҳаваскор велосипедчилар, велосипед ихлосмандлари иштирокида “Велосипедчилар сайли” ташкиллаштирмоқда.

“Велосипедчилар сайли”да Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси томонидан профессионал велосипедлар, спорт анжомлари, спорт формалари, спортчиларни қувватлантирувчи воситалар ва озиқалар кўргазмаси ўтказилади. Мазкур кўргазмада Миллий терма жамоа мураббийлари, мутахассилар ва таниқли спортчилар мастер-класслар ҳамда тушинтиришлар олиб борадилар.

 Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси барча ҳаваскор велосипедчилар, велосипед ихлосмандларини бўлиб ўтадиган “Велосипедчилар сайли”га таклиф этади.

“Велосипедчилар сайли”да велосипед хайдаш истаги бўлган иштирокчилар 16:00 дан 19:00 гача паспортлари билан рўйхатдан ўтиб, бепул велосипед олиб белгиланган худудда сайл қилишлари мумкин.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!