Премьер-лига клублари 5 та футболчи алмаштириш қоидасини бекор қилишмоқчи
Англия премьер-лигаси клублари яна 3 та ўйинчи алмаштириш қоидасига қайтишни хоҳламоқда.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра, АПЛнинг кўплаб клублари янги мавсумда ҳам 5 та футболчи алмаштириш қоидасини сақлаб қолишга қарши овоз берган. Бундан ташқари, битта ўйин қайдномасига 18 тадан ортиқ футболчи киритилмайди.
ФИФА коронавирус пандемияси туфайли юзага келган танаффусдан сўнг, футбол учрашувларига маълум муддат 5 тадан ўйинчи алмаштиришга рухсат берган эди. Аммо, бу қоидани ҳар бир мамлакат қабул қилиш ёки қилмасликни ўзи ҳал қилади.
Фикрлар