Превью. "Арал" – "Навбаҳор"
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида "Навбаҳор" бугун сафарда “Арал” (Нукус)га қарши ўтказади.
“Арал” кўпчилик тахмин қилгани ва ўйлаганидек, “Арал - Самали” эмас, балки ўтган мавсумда янги ташкил топган ҳамда 2022 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказиб, илк мавсумидаёқ мазкур лигада 2-ўринни эгаллаган янги жамоа ҳисобланади (Биринчи ўринни эса “Навбаҳор-фарм” жамоаси олганди).
Жорий мавсумдан бошлаб, нукусликлар Про лигада иштирок этишмоқда.
“Арал” жамоасини Қорақалпоқ футболининг яқин ўтмишдаги таниқли футболчиларидан бири Неъматулла Қутибоев бошқармоқда. Жамоа мураббийлар штабидан шунингдек, мухлисларга яхши таниш бўлган Айбек Нурбаев ва Вадим Шодиматовлар ўрин олишган.
Клуб бош директори эса 2018 йилги мавсумда “Навбаҳор”да ҳам ўйнаган Азамат Алланиёзов.
“Арал” Про лиганинг 12-тур баҳсларидан кейин 3 ғалаба, 5 дуранг ва 4 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, 9-9 тўплар нисбатига эга бўлган ҳолда, 14 очко тўплаган ҳолда, 11 жамоа орасида 6-поғонани эгаллаб турибди.
Нукусликлар ўз уй учрашувларини Нукус шаҳридаги 1-БЎФАнинг сунъий майдонли стадионида ўтказишади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Coca Cola нимчорак финалидан ўрин олган “Арал” – “Навбаҳор” баҳси бугун соат 17:30 да старт олади.
Фикрлар