Президент “Барса”ни синдириб кетган экан

“Барселона”нинг собиқ президенти Жозеп Бартомеунинг ўйинчи танлашни билмаслиги, истеъдодли футболчини “Бавария”га ўтиб кетишига сабаб бўлгани ошкор этилди.

Маълумотларга қараганда, “Барселона” афсоналаридан бири Христо Стоичков 2018 йилда каталонияликларга 17 ёшли тезкор ҳимоячи Альфонсо Дэвисга эътибор қаратишни тавсия қилган.

Ўша пайтда клубга раҳбарлик қилган Бартомеу футболчининг канадалик эканини баҳона қилиб, Стоичковнинг тавсиясини рад этган.    

Мюнхенлик скаутлар Канаданинг “Ванкувер Уайткэпс” жамоасида ўзини кўрсата бошлаган ўсмирни назардан қочирмади ва унинг трансфери учун 10 миллион евро сарфланди.

Дэвис бугунги кунда дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. “Барселона”да эса айнан мана шу позиция бўйича муаммо бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!