“Президент Олимпиадаси”нинг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди

CHERY AUTO

“Олимпия шаҳарчаси”да “Президент Олимпиадаси”нинг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди. Унда турли номинацияларда ғолиб деб топилганлар ўз мукофотларини қабул қилиб олишди.

Tecno

— “Энг ёш иқтидорли спортчилар”
Қамариддин Худойберганов (юнон-рум кураши, Тошкент шаҳри);
Рушанабону Исоева (бокс, Бухоро вилояти)

— “Рекорд натижа қайд этган спортчи”
Шаҳноза Ҳайдарова (оғир атлетика, Сурхондарё вилояти)

— “Энг намунали тренер”
Шуҳрат Алижонов (оғир атлетика, Андижон вилояти)

— “Энг яхши ҳакам”
Дмитрий Ким (таэквондо WТ)

— “Ғалабага бўлган юксак иродаси ва жамоавий бирдамлиги учун”
Қорақалпоғистон Республикаси 

 — “Спортчиларга энг намунали шароит яратган ҳудуд”
Андижон вилояти

— “Оғир атлетика спорт турида лидер бўлган делегация”
Сурхондарё вилояти

— “Енгил атлетика спорт турида лидер бўлган делегация”
Сирдарё вилояти

— “Таэквондо WТ спорт тури жадал ривожланаётган ҳудуд”
Жиззах вилояти

— “Медал жамғарган спорт мактаблари энг кўп бўлган ҳудудий делегация”
Фарғона вилояти 

— “Спорт турлари географиясини кенгайтиришга муносиб ҳисса қўшаётган ҳудуд”
Самарқанд вилояти

— “Мухлислар меҳрини қозонган делегация”
Наманган вилояти 

— Иштирокчилар таркибида гендер тенглиги таъминланган делегация”
Қашқадарё вилояти

— “Истиқболли  делегация”
Навоий вилояти

— “Намунали ташкилотчилиги учун”
Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси; 
Ўзбекистон бокс федерацияси; 
Ўзбекистон дзюдо федерацияси; 
Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси.

Умумжамоа ҳисобида ғолиб ва совриндор бўлган ҳудудий спорт делегациялари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов томонидан тақдирланди.

1-ўрин: Тошкент шаҳри (26 та олтин, 15 та кумуш, 12 та бронза)

2-ўрин: Тошкент вилояти (18 та олтин, 8 та кумуш, 30 та бронза)

3-ўрин: Хоразм вилояти (16 та олтин, 12 та кумуш, 24 та бронза).

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!