Президент "Токио-2020" иштирокчилари билан учрашади

Президент Шавкат Мирзиёев эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Токио шаҳридаги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашади.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

Ўзбекистонлик спортчилар "Токио-2020" Олимпия ўйинларида 3 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 32-ўринни эгаллашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!