Примерода Мессидан "жабрланган" клублар сони 35тага етди

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси кеча Ла Лиганинг 18-турида "Лас Пальмас" дарвозасини ишғол қилди. Қизиғи шундаки, Месси шу кунгача "Лас Пальмас"га гол урмаган эди ва бу аргентиналик футболчи дарвозасини аниқ нишонга ола билган примерадаги 35-жамоа бўлиб тарихга кирди. Таъкидлаш керакки Лео бу кўрсаткич борасида "Реал" афсонаси Раулга етиб олди.

Эслатиб ўтамиз, кеча "Камп Ноу"даги баҳс 5:0 ҳисобида майдон эгаларининг ишончли ғалабаси билан якунланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!