Про-лига. "Андижон" - "Арал Самали": Ўзаро ўйинларда ким кўпроқ ғалаба қозонган? (превью)
27 март куни Про-лиганинг 3-турида “Андижон” клуби ўз майдонида Нукуснинг “Арал Самали” жамоасини қабул қилади. Бўлажак беллашувга жамоалар қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
Ушбу клубларнинг Ўзбекистон чемпионатидаги ўзаро ўйинлар тарихи 1992 йилдан бошланган. Шуни айтиш лозимки, нукусликлар чемпионат давомида "Турон" номи билан ҳам иштирок этишган.
Ушбу жамоалар Олий лига (ҳозирги Суперлига), биринчи лига (ҳозирги Про-лига) ҳамда Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ҳаммаси бўлиб 20 маротаба тўқнаш келишган. Катта устунлик водийликлар томонида.
“Андижон” 12 та учрашувда ғолиб чиққан ва 3 та ўйинда мағлуб бўлган. 5 та беллашувда эса дуранг қайд этилган. “Андижон”нинг энг йирик ғалабаси - 7:1. "Арал Самали"нинг энг йирик ғалабаси - 3:1.
Тўплар нисбатида катта тафовут бор. "Андижон" нукусликлар дарвозасини 50 маротаба ишғол қилган. “Арал Самали” эса 21 та тўп киритган.
Марҳамат, қуйида умумий статистика билан танишишингиз мумкин.
Фикрлар