Про-лига иштирокчиси 150 млн сўм хайрия қилди
Ушбу синовли кунларда “Турон”футбол клуби жамоаси таъсисчилари ҳам хайрли ишга қўл урди. Унга кўра, ушбу корхона коронавирусга қарши кураш доирасида 150 миллион сўмлик хайрия ишларини амалга оширди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.
Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши кескин курашилаётган бир паллада Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида жойлашган “Турон” клуби томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида кўплаб хайрия ишларини амалга оширилмоқда.
“Турон” клуби томонидан “Деҳқон бозори” МЧЖга 50 миллион сўмлик картошка маҳсулоти келтирилиб, аҳолига етказиб берилишида катта амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, COVID-19 га қарши курашда аҳолига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига 100 миллион сўм маблағни беғараз ўтказиб берилди.
Фикрлар