Про-лига.
Ads

Ўтган мавсум Фарғонанинг "Истиқлол" клуби шарафини ҳимоя қилган Хошим Шокиров Про-лига баҳсларини "Андижон" таркибида ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати SPORTS.uz'га маълум қилди.

Таъкидлаш керакки, ўтган мавсум якунларига кўра жамоа мухлислари томонидан энг яхши деб топилган хужумчи энди андижонликлар таркибида тўп суради. Шокиров ўтган мавсум Биринчи лигада ўз ҳисобига жами 15та гол ҳамда 13 голли узатма ёздириб қўйишга эришган.