Про лига клуби Тожикистонга жўнаб кетди

Про лига вакили - "Дўстлик" жамоаси бугун ёзги йиғинни ўтказиш учун Тожикистонинг Хўжанд шаҳрига жўнаб кетди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар беряпти.

10 июлдан 23 июлгача Алексей Евстафеев бошчилигидаги жамоа Хўжанд шаҳрида ўқув йиғин машғулотларини қатнашади ва йиғин давомида учта ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади.

Жумладан, 16 июль куни Тожикистон биринчи лигасидаги "Парвоз", 20 июль куни Тожикистон олий лигасидаги "Эсхата" ва 21 санасида "Истаравшан" жамоасига қарши ўйинлар ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!