Про-лига пешқадами таътилга чиқди
Про-лигада 13 та ўйинда 31 очко билан якка пешқадамлик қилиб келаётган “Нефтчи” клуби қисқа муддатли таътилга чиқди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати шундай хабар қилади:
“Про-лига доирасида "Хоразм" билан сафарда кечган 14-тур (қолдирилган) беллашувидан сўнг, мамлакатимизда яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами муносабати билан "Нефтчи" ПФК мураббийлар штаби жамоа аъзоларига уч кунлик таътилни тақдим этишди.
Навбатдаги тайёргарлик жараёни 2 сентябрь кунига белгиланган бўлиб, шу куни жамоа вакиллари куннинг иккинчи ярмида Фарғонадаги қароргоҳларига йиғилиб, шуғулланишда давом этадилар".
Фикрлар