Про лига. Рўзим Аҳмедов тўпурарлар пойгасида мутлоқ пешқадам
Про лигада ҳам аста-секин чемпионат якунига етиб боряпти. У ердаги интрига эса қайноқ даражада. Қолаверса, тўпурарлар баҳси ҳам кўпчиликни қизиқтириб келмоқда.
“Бухоро” ҳужумчиси Рўзим Аҳмедов 24-турда “Турон” дарвозасига ягона голни урган ҳолда жамоасига қимматли уч очкони тақдим этди. Натижада Аҳмедов голлари сонини 19 тага етказиб олди. Шунингдек, хет-трик қайд этган “Андижон” ҳужумчиси Шаҳбоз Эркиновнинг про лигадаги голлари 12 та етди.
Фикрлар