Про-лига учрашувларини бошқаришга номзод бўлган ҳакамлар учун семинар бўлиб ўтмоқда
Ads

14 январь куни Про-лига мусобақаларида ҳакамлик қилишга номзод бош ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар учун ўқув-машғулот семинари бошланди.

Бугун 15 январ куни ҳакамлар жисмоний тайергарлик бўйича ФИФА тестларини топширишди. Бундан ташқари, назарий билимларини текшириш имтиҳонлари ҳам ўтказилади.

Ҳакамлар ўқув-машғулот семинари давомида ўртоқлик учрашувларида ҳакамлик қилишади, тайерланган видео материаллар асосида саволларга жавоб беришади, ўйин қоидаларига киритилаётган янгиликлардан хабардор бўлишади, амалий машғулотларда қатнашишади ва шу йўл билан улар 2019 йилги мавсумга тайёрланишади.

Мазкур семинар 18 январга қадар давом этади. Синовлардан муваффақиятли ўтган ҳакамларга ҳакамлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат берувчи сертификатлар топширилади.

Про-лигага номзод бўлган ҳакамларнинг кейинги семинари 21-25 январь кунлари бўлиб ўтади.