Про лигада марказий ўйин. "Локомотив" - "Динамо" ўйинида устунлик ким томонида?

13 апрель куни про лига 5-тури доирасида нафақат турнинг, балки мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бири Тошкентда бўлиб ўтади. Чемпионатда қўшҳокимлик қилаётган «Динамо» ва «Локомотив» ўзаро тўқнаш келади. Ушбу ўйин икки томон учун ҳам жуда муҳим баҳс

Ким қандай ҳолатда?

«Динамо» ҳам, «Локомотив» ҳам мавсумни кетма-кет 3 ўйиндаги ғалаба билан бошлади ва 9 очкодан тўплаган ҳолда пешқадамлик қилишмоқда.

«Динамо»нинг ўтган 3 ўйиндаги натижаси:

1-тур. «Машъал» – «Динамо» – 0:3

2-тур. «Динамо» – «Юниред» – 1:0

3-тур. «Навбаҳор-фарм» – «Динамо» – 0:3

4-тур. «Динамо» - «Андижон-СГС» қолдирилди.

«Локомотив»нинг ўтган 3 ўйиндаги натижаси:

1-тур. «Андижон-СГС» – «Локомотив» – 0:4

2-тур. Дам олди

3-тур. «Локомотив» – «Орол» – 1:0

4-тур. «Хоразм» – «Локомотив» – 1:2

Ўзаро ўйинлар: Устунлик кимда?

«Динамо» ва «Локомотив» чемпионат тарихида ўзаро 28 марта тўқнаш келган. «Динамо» 12 ўйинда ғолиб бўлган, 4 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. «Локомотив» «Динамо»ни ҳозирга қадар 12 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбати «Локо» томонида – 40:42. Ўзаро ўйинларда «Динамо» 40, «Локомотив» ҳам 40 очкони қўлга киритган.

«Локомотив»нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. «Динамо»да бу кўрсаткич янада каттароқ – 5:0. 2009 йилги баҳсда Азамат Абдураимов бошчилигидаги «Динамо» Илҳом Юнусов, Дэвид Ония, Андрей Акопянц, Эркин Бойдуллаев, Баҳодир Насимовнинг Филимонов дарвозасига киритган голлари эвазига «Локо»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган.

«Динамо» сўнгги марта 2022 йилда «Локомотив»ни Самарқандда мағлуб этган – 3:1. Тошкентда эса 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлиб, Марат Бикмаевнинг голи жамоамизга бир очко тақдим этганди.

Тошкентдаги ўзаро сўнгги учрашувларда қайд этилган натижалар:

2022 йил. «Локомотив» - «Динамо» 1:1

2019 йил. «Локомотив» - «Динамо» 2:0

2017 йил. «Локомотив» - «Динамо» 2:0

2015 йил. «Локомотив» - «Динамо» 2:1

2014 йил. «Локомотив» - «Динамо» 1:0

2013 йил. «Локомотив» - «Динамо» 3:1

2012 йил. «Локомотив» - «Динамо» 3:1

2010 йил. «Локомотив» - «Динамо» 2:2

2009 йил. «Локомотив» - «Динамо» 1:2

«Динамо» ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!