Про-лигада тўп сурган футболчимиз фаолиятини Украина чемпионатида давом эттириши мумкин

“Турон” жамоасида тўп суриб келган ярим ҳимоячи Жавоҳир Соҳибов легионерга айланиши кутилмоқда. Боиси, унга Украинанинг “Рух” жамоасидан таклиф тушганлиги маълум бўлди.

“Турон” матбуот хизмати эса Соҳибовни Украина клубига кўчиб ўтгани хусусида маъумот берди. Аммо бу борада футболчининг sports.uzга маълум қилишича, шу кунларда барчаси ҳал бўлишини айтди.

Айни пайтда “Рух” клуби Украина премьер-лигасида 4 та ўйинда 1 дуранг ва 3 мағлубият қайд этган ҳолда 12-ўринда боряпти.

Ўз вақтида ушбу жамоа сафида яна бир ҳамюртимиз Максим Шацких ҳам тўп сурганини эслатиб ўтиш ўринли. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!