Про лиганинг 12-турида қайси футболчилар клубига ёрдам бера олмайди?

  • 12 июнь, 2024, 15:09
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Олдин хабар берганимиздек, бугун про лигада 12-тур ўйинлари давом эттирилади.

Бу турда клубига ёрдам бера олмайдиган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, 7 нафар ўйинчи дисквалификацияга учраган.

Энг кўп йўқотиш “Шўртан” жамоасида. Боис, ғузорликларнинг уч нафар футболчиси жамоасига кўмаклаша олмайди. Шунингдек, “Машъал”да 2 та, “Арал” ва “Хоразм”дан 1 тадан ўйинчилар ҳам бу турда дам оладилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!