Про лиганинг тўпурарлар рўйхатида пешқадам ўзгарди

Про лигада тўпурарлар ўртасидаги кураш ҳам тобора қизғин тус оляпти. 12-туридан кейин ушбу пойгада пешқадам ўзгарди.

Бунгача “Бухоро” ҳужумчиси Рўзим Аҳмедов билан “Турон” тўпурари Ҳумоюн Муртазоев ҳисобида 8 тадан гол мавжуд эди.

Бу турда айнан уларнинг жамоалари Яйпанда ўзаро тўқнаш келдилар. Ўйин тақдирини эса Муртазоевнинг киритган иккита голи ҳал қилди ва шу тариқа унинг ўзи ҳам Аҳмедовни ортда қолдириб, голлари сонини 10 та етказиб, энди якка тўпурар бўлиб турибди.

Қизиғи, тўпурарлар рўйхатида уч нафар легионер футболчининг борлиги ҳам эътиборга молик. Микола Агапов, Роки Марчиано ҳамда Сонг Лонгжи ҳам гол уриш салоҳиятини намойиш этмоқдалар. 

про тупурарлар

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!