Про лиганинг янги мавсуми учун қуръа ташланди
Олдиндан режалаштирилганидек, бугун Про лиганинг янги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Мусобақада 11 та жамоа иштирок этади ва ҳар турда биттадан клуб дам олади. "Ғиждувон" дастлабки турни ўтказиб юборади.
Суперлигани тарк этган ва про лиганинг фаворити дея таърифланаётган “Локомотив” илк турни мусобақа дебютанти “Андижон-SGS”га қарши ўтказади. Ушбу учрашув Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида ўтади.
Шунингдек, илк турда “Шўртан” – “Қўқон-1912”, “Машъал” – “Динамо” каби ажойиб қарама-қаршиликлар ҳам бор.
Фикрлар