Профессионал боксчиларимиз мактаб ўқувчилари билан учрашишди
Ҳозирда ёшлар ўртасида жиноятчиликка барҳам бериш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида ҳукумат ташкилотлари, мактаб ва маҳаллаларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада спортчилар билан учрашувлар, ўзига ҳос тадбирлар ўтказилиш йўлга қўйилди. Куни кеча, ушбу мавзу юзасидан Тошкент шаҳри Учтепа тумани прокуратураси томонидан, мазкур туманнинг 148 мактаб ўқувчилари билан профессионал боксда ғалабали юришини давом эттираётган чармқўлқоп усталари ва мураббийлар билан учрашув ташкил қилинди.
Ушбу тадбирда тажрибали мураббий Зуфар Сулаймонов, WBC йўналишининг Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари чемпионлик камари соҳиби Жамшидбек Нажмиддинов ҳамда халқаро чемпионлик камари эгаси равшан Махамматжоновлар иштирок этди.
Улар ёшлар томонидан берилган кўплаб саволларга жавоб бериш баробарида турли хил ёмон иллатларнинг салбий оқибатлари ва спорт билан ҳамнафас бўлишнинг ижобий жиҳатлари борасида кўплаб мисоллар келтиришди.
Хуллас, ушбу тадбир барчада илиқ таассурот қолдирди.
Фикрлар