Профессионал боксчиларимиз вьетнамлик яккакурашчиларнинг ҳам қизиқишига сабаб бўлмоқда

  • 18 ноябрь, 2019, 14:31
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, Жанубий Кореянинг “Cocky Buffalo” промоутерлик компанияси билан бир қатор профессионал боксчиларимиз шартнома имзолашган. Ушбу промоутерлик ташкилоти Шарқий Осиёда анчагина машҳур ҳисобланади. Жанубий кореялик промоутерлар Вьетнам мамлакатида бир қатор профессионал боксчиларимизнинг жангларга ҳозирлик кўриш учун ажойиб шароитлар яратиб берган.

photo_2019-11-18_14-08-19 Ёш истеъдодли мураббий Бобур Нажмиддинов бошчилигидаги боксчиларимиз айни вақтда Хо Ши Мин шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини давом эттиришмоқда. Қувонарлиси, ушбу боксчиларимиз Вьетнам диёрида ҳам махаллий мухлислар ва спорт оламининг диққат марказида бўлиб турибди. Бунга, вьетнамлик жуи-житсучилар ўзаро тажриба алмашиш учун биргаликда машғулотлар ўтказиш таклифи билан чиққанлиги ҳам мисол бўла олади. Куни кеча, ҳамюртларимиз ушбу яккакураш турлари билан шуғулланувчи спортчилар билан учрашишди.

photo_2019-11-18_14-08-21

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!