Профессионал боксчимиз ноҳақлик "қурбони"га айландими?
Кеча, Россиянинг Краснодар шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Биз учун аҳамиятли жиҳати унда 63.5 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз, профессионал бокс бўйича 66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони бўлган, Мухаммадсалим Сотволдиев навбатдаги жангини ўтказди.
Боксчимизни таъкидлашича ушбу жанг МДҲ мамлакатлари ва Россия чемпионлик камари учун бўлган. Мухаммадсалим мезбон Радик Григорян билан 8 раундлик жангда ушбу титул учун жанг олиб борди. Афсуски, ҳакамларнинг шубҳали қарори билан ғалаба россиялик чармқўлқоп устасига тақдим этилган. Ваҳоланки, жанг мобайнида устунлик юртдошимиз тарафида бўлган.
Маълумот учун, Мухаммадсалим профессионал боксда 5 та жанг ўтказиб, 3 маротаба ғалаба қозонган, бир бора мағлубият ва битта дуранг қайд этган эди.
Фикрлар