Профессионал боксда IBF рейтинги янгиланди. Ҳамюртларимиз эгаллаб турган ўрни билан танишинг (фото)
Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири бўлган IBF сентябрь ойи якуни учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Мазкур йўналишда бир нечта ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам ўрин олган.
Ярим ўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) IBF жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар ҳисобланган Қудратилло Абдуқаҳҳоров 1-ўринда рейтингни бошқариб келмоқда.
Супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 4, Шаҳрам Ғиёсов эса 10-ўриндан жой олган.
Биринчи ярим енгил вазнда (-55,3 кг) мазкур йўналиш жаҳон чемпионлик камари эгаси Муроджон Аҳмадалиев рейтинг юқорисида чемпион позициясида кўрсатилган.
Бошқа ҳамюртларимиз рейтингдан ўрин олмаган.
Фикрлар