Профессионалликка интилаётган "Андижон" қарздорликларни ҳам ҳал этди

Биласиз, «Андижон» жамоасига  легионер футболчилардан қарздорликлар бўлгани учун трансфер тақики қўйилган эди.

Жамоа раҳбарияти ушбу футболчилардан қарздорликларни аста секин тўлаб бораётганликлари ҳақида хабарлар бериб турдик. Янги раҳбарият жамоанинг неча йиллардан буён тўпланиб қолган қарздорликларини босқичма-босқич тўлаб борди.

Шу жумладан, 2015 йилги мавсумда «Андижон» жамоасида тўп сурган Педраг Вуёвич билан ҳам қарздорликлар хозиргача тўланмай келаётган эди. Жамоа раҳбарияти ушбу футболчига ҳам 15.000$ миқдорида суммани тўлаб берди ва масалани ҳал этди. Шунингдек, 2019 йилда жамоа шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Виталий Мирнийга 14.800$ ҳимоячи Радасав Алексичга 24.000$ тўлаб берди. Ўтган мавсумда «Андижон» сафида тўп сурган легионер футболчилардан Дмитро Зозуляга 8.000$, Ибе Микел Окоррога 6.000$, Артём Литвяковга - 8.000$ миқдоридаги сумма тўлаб берилди.

Бугунги кунда «Андижон» футбол клубининг легионер футболчилардан ҳеч қандай қарздорлиги қолмади ва ФИФА «Андижон»га қўйган тақиқни олиб ташлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
05/03/2021 15:39
Олга Андижон
&
Bek 56
05/03/2021 15:39
Олга Андижон