ПСЖ - "Барселона": Матнли трансляция

УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи жавоб учрашуви доирасида ПСЖ "Барселона" билан баҳс олиб боради. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Килиан Мбаппе қарши ҳужумда дарвозабон билан бирга-бир қолди, бироқ зарба жуда ноаниқ чиқди.

  • 89'

    Мауро Икарди ўйин қоидасини бузгани учун ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 88'

    Анхель Ди Мария тўпни ошириб берди, бироқ пас ноаниқ чиқди.

  • 86'

    Тўпни эгаллаб туринг бўйича статистика: 33:67.

  • 85'

    Антуан Гризманн дарвозага кучли зарба беришга уринди, унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 84'

    Марко Верратти ўрнини Рафиньяга бўшатиб берди.

  • 83'

    Мауро Икарди жарима майдони ташқарисидан дарвозага кучли зарба берди, бироқ тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

  • 82'

    Антуан Гризманн дарвозага зарба берди, ҳимоячи тўпга блок қўйди.

  • 79'

    Педри майдонни тарк этди, Миралем Пьянич ўйинни давом эттиради.

  • 79'

    Усмон Дембеле ўрнини Мартин Брэйтуэйт эгаллади.

  • 79'

    Серхио Бускетс ўрнини Илайс Морибага бўшатиб берди.

  • 78'

    Усман Дембеле жарима майдони ичида тўпни эгаллай олмади, ҳимоячилар унга эркин ўйнаш имконини бермади.

  • 76'

    Алессандро Флоренци ўрнини Колин Дагба эгаллади.

  • 75'

    Усман Дембеле қанотдан узатилган пасга зарба бера олмади, тўп майдонни тарк этди.

  • 75'

    Тринкан ҳимоячилардан қайтган тўпни тўхтатмасдан дарвозага зарба йўллади, ҳимоячи тўп йўналишига тўғоноқ бўлди.

  • 74'

    Лионель Месси тўпни жарима майдонига узатиб берди, ҳимоячилар пасни қайтаришди.

  • 74'

    Алессандро Флоренци ўз дарвозаси яқинида қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 72'

    Жорди Альба жарима майдони ичида пас узатди, бироқ узатма ноаниқ чиқди.

  • 70'

    Серхио Бускетс бурчакдан узатилган пасга зарба берди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 70'

    Маркиньос жарима майдони ичида ҳужумчиларга зарба беришга имкон бермади, тўп майдонни тарк этди.

  • 67'

    Абду Диалло рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 66'

    Сержиньо Дест ўйинни тарк этди,Тринкан ўйинни давом эттиради.

  • 64'

    Килиан Мбаппенинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 61'

    Лионель Месси жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олди ва дарвозага зарба берди, бироқ унинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 59'

    Идриссай Гуйе ўрнини Данилога бўшатиб берди.

  • 59'

    Юлиан Дракслер ўрнини Анхель Ди Мария эгаллади.

  • 58'

    Сержиньо Дест тўпни жарима майдонига узатди, бироқ тўп майдонни тарк этди.

  • 54'

    Жорди Альба тўпни жамоадошларига узатиб беришга уринди, Кейлор Навас тўпни ушлаб олди.

  • 51'

    Леандро Паредесга ҳакам сариқ карточка кўрсатди.

  • 50'

    Идрисса Гуйе қўполлик ишлатди, ҳакам сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 46'

    Ўзгариш: Лейвин Курзава ўрнини Абду Диаллога бўшатиб берди.

  • 46'

    Ўйин давом эттириш учун барчаси тайёр, ҳакам хуштаги чалинди.

  • 45+4'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+4'

    Лионель Месси бурчакдан тўпни узатиб берди, ҳимоячи қайтарди.

  • 45+3'

    УХХХХ! Лионель Мессининг пенальтидан берган зарбасини дарвозабон оёқлари билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 45+2'

    Килиан Мбаппе жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 45+1'

    Пенальти. Лейван Курзава жарима майдони ичида рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам пенальти белгилади.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Килиан Мбаппе тўпни ошириб берди, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 42'

    Килиан Мбаппе қарши ҳужумда ўзи қолиб кетди, унинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 42'

    Серхио Бускетс узоқдан дарвозага кучли зарба берди, дарвозабон тўпни қийинчилик билан қайтарди.

  • 38'

    Френки Де Йонг ўйин қоидасини бузгани учун ҳакам сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 37'

    ГООООЛ! Лионель Месси жарима майдони ташқарисидан дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни қайтара олмади.

  • 36'

     Антуан Гризманн дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 35'

    Ўзгариш: Оскар Мингеса ўрнини Хуниор Фирпо эгаллади.

  • 35'

    Усмон Дембеле дарвозабон билан деярли бирга-бир қолиб кетди, бироқ унинг зарбасини голкипер ушлаб олди.

  • 34'

    Мауро Икарди рақиб майдони яқинида зарба берди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 33'

    Серхио Бускетс майдон марказида қўполлик ишлатди.

  • 32'

    Усмон Дембеле қанотда қочиб кетди, бироқ ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди.

  • 31'

    ГООООЛ! Килиан Мбаппе тўпни дарвозанинг чап томонига йўллади, Марк-Андре тер Штеген зарбани қайтара олмади.

  • 30'

    Клеман Ленгле сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 30'

    Пенальти! Рефере вазиятни кўриб чиқди ва рақиб дарвозасига пенальти белгилади.

  • 29'

    Видеоасиссентлар жарима майдонида қўполлик ишлатилгани ҳақида ҳабар берди, бош ҳакам пенальти белгилаши мумкин.

  • 28'

    Лейвин Курзава тўпни рақиб майдонига етказиб берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 27'

    Юлиан Дракслернинг бурчакдан узатган паси ноаниқ чиқди.

  • 27'

    Оскар Мингеса рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 25'

    Оскар Мингеса қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 24'

    Усмон Дембеле тўпни марказга узатиб берди, бироқ Лионель Месси тўпга улгурмади.

  • 23'

    Сержиньо Дест қанотда олдинга борди ва дарвозага кучли зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди.

  • 22'

    Педри бурчакдан тўпни ўйинга киритди, пас ноаниқ чиқди.

  • 21'

    Жорди Алба жарима майдонига тўпни узатиб берди, тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 19'

    Усмон Дембеле қанотдан дарвозага зарба берди, бироқ голкипер тўпни ушлаб олди.

  • 18'

    Оскар Мингеса қанотдан узатилган пасни дарвозага йўлламоқчи бўлди, ҳимоячи тўп йўналишини ўзгартирди.

  • 18'

    Барселона бурчакдан тўпни паслаб билан давом эттирди.

  • 17'

    Педри тўпни жарима майдонига етказиб берди, бироқ тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 13'

    Усмон Дембеле қарши ҳужумга қочиб кетди ва дарвозага кучли зарба йўллади, ноаниқ.

  • 12'

    Лионель Месси ҳимоячилар орасидан дарвозага кучли зарба берди, ҳимоячи блок қўйди.

  • 11'

    Усмон Дембеле ҳимоячилардан ўтиб, тўпни ўзига бўйсундирди ва дарвозага зарба берди, бироқ дарвозабон учун зарба муаммо тўғдирмади.

  • 9'

    Лионель Месси жарима зарбасидан тўпни дарвозанинг ўнг томонига жойлаб қўймоқчи бўлди, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

  • 8'

    Лейвин Курзава рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди, ҳакам унга сариқ карточка кўрсатиб, жарима тўпи белгилади.

  • 7'

    Серхио Бускетс бурчакдан узатилган пасдан сўнг дарвозага тўпни тўғрилаб қўйди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 6'

    Педри ҳимоячи билан тўп учун курашда аниқ ўйнашга уринди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 5'

    Лионель Месси қанотда дарвозага кучли зарба берди, тўп ҳимоячиларга тегиб, майдонга қайтди.

  • 3'

    Маркиньос бурчакдан узатилган пасдан сўнг дарвозага аниқ зарба берди, ноаниқ.

  • 2'

    Марко Верратти рақиб дарвозасига зарба берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

  • 1'

    Лейвин Курзава тўп учун курашда рақибига қўпполлик ишлатди ва ўйин қоидасини бузди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!