ПСЖ - "Реал" қарама-қаршилигида кимнинг имконияти юқори? Ушбу жамоаларнинг собиқ футболчиси бу саволга жавоб берди

"Реал" ва ПСЖ клубларининг собиқ ҳужумчиси Николя Анелька Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасидаги Мадрид ва Париж жамоалари ўртасидаги ўйинларда қайд этилиши мумкин бўлган натижалар ҳақида ўртоқлашди.

"Ушбу ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин, чунки бу финалдан олдинги финал. Икки буюк ва ажойиб жамоа ўйнайди. Мен тажриба нуқтаи назаридан "Реал"га кичик устунлик бераман. Улар бу босқичларда жуда яхши ўйнашади. Лекин ПСЖда ажойиб футболчилар бор, улар исталган натижага эришиш учун ҳамма нарсага қодир”, - деди франциялик собиқ футболчи.

ПСЖ ва "Реал" ўртасидаги биринчи ўйин 15 февраль куни Парижда, жавоб учрашуви 9 март куни Мадридда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!