ПСЖ 24 ёшли футболчини деб

Франциянинг ПСЖ клуби Италиянинг «Интер» жамоаси ярим ҳимоячиси Жоао Мариуни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Француз клуб португалиялик футболчи учун 30 млн евро хамда ҳимоячи Серж Орьени қўшиб бермоқчи.

Итальян нашрларида ёзилишича, «нерадзуррилар» бош мураббийи Лучано Спалетти Мариунинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилаётгани йўқ.

Маълумот учун, Жоао Мариу ўтган мавсум аввалида «Интер» сафига 40 млн евро эвазига «Спортинг»дан келиб қўшилган эди. Ортда қолган мавсумда Италия А Сериясида 30 та баҳсда майдонга тушган Мариу 3 та гол киритиб, 5 та голга ассистентлик қилди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар