ПСЖ 2та футболчи учун 220 млн евро сарфлашга тайёр
Ads

ПСЖ клуби ҳамон “Монако” билан ярим ҳимоячи Фабиньо ҳамда ҳужумчи Килиан Мбаппеларнинг трансфери борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 18 ёшли форвард эвазига “Монако”га 140 млн евро ва унги қўшимча равишда Лукас Моурани ҳам беришга тайёр.

23 ёшли Фабиньонинг трансферини эса бунга таъсири йўқ ва унинг иши алоҳида муҳокама қилинмоқда.  Берилган маълумотларга қараганда Мбаппе ва Фабиньонинг трансфери ПСЖга умумий ҳисобда 220 млн еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мбаппе парижликлар билан келишувга эришгани ва янги жамоаси билан беш йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.