
ПСЖ 90 миллион евролик трансферга қўл уриши мумкин
Ҳужумчи Душан Влахович "Ювентус"дан ПСЖга кўчиб ўтиши мумкин.
Парижликлар футболчи учун 90 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Париж клуби унга йиллик 9 миллион евро маош тўлашга тайёр. Влаховичнинг ўзи ҳам ПСЖга ўтишга қарши эмас.
Қайд этиш лозим, Франция грандини шу ёзги трансферлар ойнасида Килиан Мбаппе тарк этиши мумкин. Клуб аллақачон унга ўринбосар қидириш ишларини бошлаб юборган.
Комментарии