ПСЖ автобуси стадионни Мбаппесиз тарк этди

ПСЖ автобуси "Боруссия"га қарши кечган Чемпионлар лигаси ярим финал учрашувидан (0:1) кейин франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппесиз Дортмунддаги стадионни тарк этди, деб хабар бермоқда Footmercato.

Манбага кўра, Мбаппе ўйиндан сўнг допинг-тестдан ўтиши керак эди, шу сабаб у жамоа билан бирга клуб автобусида кета олмаган. Кейинроқ у шахсий машинасида аеропортда жамоадошларига қўшилди.

ПСЖ ва "Боруссия" ўртасидаги жавоб учрашуви 7 май куни, Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Мбаппе 2018 йилдан буён ПСЖда ўйнаб келмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Жорий мавсумда франциялик ҳужумчи 45 та ўйинда қатнашиб, 43 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
expert Umid-informatik
02/05/2024 16:42
Баппи