ПСЖ барибир ўз мақсадига эришмоқчи
Франциянинг ПСЖ клуби Италиянинг "Наполи" жамоаси ҳимоячиси Калиду Кулибалини сотиб олишга бел боғлаган. Итальян нашрлари тарқатган хабарга кўра, парижликлар 28 ёшли футболчига 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқда.
Сенегаллик ҳимоячининг йиллик маоши эса 10 млн еврони ташкил этади ва бундан ташқари қўшимча бонусларни ўз ичига олиши ҳам айтилмоқда. Илгарироқ, неаполликлар Кулибалининг трансферидан камида 100-110 млн евро даромад қилишни режалаштиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар