ПСЖ "Барселона" футболчисини сотиб олишдан бош тортди
ПСЖ Ансу Фати билан шартнома имзоламайди.
Аввалроқ, Париж клуби "Барселона" вингери билан шартнома имзоламоқчи эканлиги, каталонияликлар эса ушбу трансферга қаршилик билдирмаслиги ҳақида хабар чиққанди.
"RMC Sport" журналисти Фабрис Хокинс берган хабарга кўра, ПСЖга испанияликнинг хизматлари таклиф қилинган, аммо парижликлар ушбу таклифни рад этган.
Аввалроқ, Фатига Саудия Арабистони ҳамда АПЛ клубларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.
Фикрлар