«ПСЖ» «Байер» ярим ҳимоячисини трансфер рўйхатига киритди
«ПСЖ» «Байер»нинг 20 ёшли ҳужумкор яримҳимоячиси Ибрахим Мазани Хвича Кварацхелия ўрнини босувчи асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда.
Франциянинг етакчи клубларидан бири «ПСЖ» Бундеслигада тўп суриб келаётган ёш истеъдодга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Француз грандига «Байер» жамоасида ўйнаётган ҳужумкор яримҳимоячи Ибрахим Маза номзоди маъқул келган.
Германиянинг Sky телеканали журналисти Флориан Плеттенберг хабарига кўра, Маза «ПСЖ»нинг асосий номзодлар рўйхатига киритилган. Париж клуби уни ҳатто Хвича Кварацхелия ўрнини босиши мумкин бўлган футболчи сифатида кўриб чиқмоқда.
«Байер» раҳбарияти эса «ПСЖ»нинг қизиқишидан хабардор, аммо ҳозирча бу ҳолат уларни ташвишга солмаяпти. Леверкузен клуби Маза билан шартномани узайтиришга қатъий бел боғлаган. «Фармацевтлар» уни жамоанинг спорт лойиҳасида асосий фигуралардан бири, деб ҳисоблайди.
Маълумотларга кўра, «Байер» 20 ёшли футболчига маоши оширилган янги шартнома таклиф қилмоқчи. Ҳозирги келишувга биноан, Ибрахим Мазанинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Изоҳлар (0)