ПСЖ Бонуччи учун курашда етакчилик қилмоқда
Ads

“Милан” клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ёзги трансферлар мавсумида жамоасини аламаштириши мумкин, дея хабар беради La Gazzetta dello Sport нашри.

Италиялик футболчига айни дамда Европанинг қатор грандлари - ПСЖ, “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Манбада ёзилишича, Бонуччи учун курашда парижликлар асосий даъвогар бўлиб турибди ва бу борада расмий таклиф ҳам юборган.

“Милан” эса Бонуччини қўйиб юбормоқчи эмас, бироқ унинг йилига 7,5 млн евро маоши клубдагиларнинг бу таклифни ўйлаб кўришга мажбур қилиши мумкин.

Минбар

Барча блоглар