ПСЖ Бонуччини қандай қўлга киритмоқчи?

“Милан” клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ПСЖнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли италиялик футболчи агар УЕФА “россонерилар”ни Европа лигасидан четлатса, у ҳолда у жамоадн кетади. Парижликлар эса айнан шу вазиятдан фойдаланиб Бонуччини ўз томонига оғдириб олишмоқчи.

Берилган маълумотларга қараганда ПСЖ аллақачон Бонуччи борасида “Милан”га таклиф билан чиққан. Аммо, А Серия гранди ушбу таклифни рад этган.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” Бонуччини бундан роппа-роса бир йил аввал “Ювентус”дан 42 млн евро эвазига харид қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!