ПСЖ бош мураббийни алмаштириши мумкин

Франциянинг ПСЖ клубида кейинги мавсум янги бош мураббий ишлаши мумкин.

Томас Тухелнинг келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Маълум бўлишича, жамоа рулига италиялик Массимиллиано Аллегри асосий номзод бўлиб турипти. Париж клубининг спорт директори Леонардо Аллегрини жамоада кўришни истаяпти.

Шу қаторда, парижликлар Маурицио Сарри номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. Агар Сарри мавсум якунида Турин клубидан кетса, франстияликлар уни клубга олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тухель 2018 йилнинг май ойида ПСЖ билан 2 йиллик битимга имзо чеккан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!