ПСЖ бразилиялик футболчи учун Хитой клуби билан рақобатлашишига тўғри келади

"Лилль" ярим ҳимоячиси Тьяго Мендес ПСЖнинг жорий қишки трансферлар давридаги асосий нишонига айланди.

Le10Sport тарқатган хабарга кўра парижликлар бу борада Хитой клуби билан рақобат қилишига тўғри келади. Чунки, 26 ёшли бразилиялик футболчи учун Хитой клубидан ҳам жиддий таклифлар бор. Унинг трансфери эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Мендес жорий мавсум Франция чемпионатида жами 1та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!