ПСЖ бу футболчидан бир йилдаёқ воз кечадиган бўлди
ПСЖ ёзда “Лилль” жамоасидан португалиялик ярим ҳимоячи Ренату Саншешни трансфер қилган эди.
“Бенфика” тарбияланувчиси ҳисобланган 25 ёшли марказий ярим ҳимоячи парижликларга 15 миллион еврога тушган. Саншеш ПСЖнинг юлдузли таркиби ичида ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. Унинг ўйини Англия клублари назарига тушди.
Маълумотларга қараганда, “Астон Вилла”, “Ливерпуль”, “Ньюкасл”, “Тоттенхэм” ва “Вулверхэмптон” Ренатуининг иқтидорини юқори баҳоламоқда. Шунингдек, “Милан” ҳам уни Италияга олиб келишни режалаштирган.
ПСЖ вазиятдан фойдаланиб, 2027 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга ўйинчини яхши таклиф бўлса, сотиб юбормоқчи.
Фикрлар