ПСЖ бутун таркиб – 11 нафар футболчидан воз кечди

“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти таркибда жиддий ўзгаришлар қилишни бошлаб юборди.

Бош мураббий вазифасига тайинланган испаниялик мутахассис Луис Энрике ўзи ишлайдиган таркибни шакллантиришга киришди.

L'Equipe нашрининг хабар беришича, бош мураббий талабига кўра, клуб раҳбарияти камида 11 футболчидан қутилиши керак.

Маълумотларга кўра, ПСЖ ёзги трансферлар вақтида Леандро Паредес, Мауро Икарди, Юлиан Дракслер, Кейлор Навас, Абду Диалло, Хуан Бернат, Колин Дагба, Левен Кюрзава, Уго Экитике, Жоржиньо Вейналдум ва Тимоти Пембелени сотувга қўяди.

Парижликлар ҳозирча учта футболчини ўз сафига қўшиб олди. Энди Мануэль Угарте, Марко Асенсио ва Милан Шкриньяр ПСЖ шарафини ҳимоя қилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!