
ПСЖ чиқиштирмаётган тўпурарни олти гранд талашмоқда
Франциянинг энг қудратли клуби ПСЖ 2023 йилнинг ёзида “Бенфика”дан Гонсалу Рамушни ижарага олиб, бир йил ўйнатганидан кейин 65 миллион еврога тўлиқ трансфер қилган эди.
Бироқ ҳозирги бош мураббий Луис Энрике португалтялик ҳужумчига етарли даражада ишонч билдирмаяпти. Рамуш айни пайтда асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланмайди.
23 ёшли форвард ёзда жамоасини ўзгартиришга қарор қилган. Рамуш даражасидаги тўпурар ишсиз қолмаслиги аниқ.
Todofichajes нашрига кўра, ҳозирдан бу футболчига олтита гранд клуб иш таклиф қилмоқда. Рамушни чорлаётган клублар орасида “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”, “Ньюкасл”, “Астон Вилла”, “Ювентус” ва “Наполи” каби машҳур жамоалар бор.
ПСЖ билан 2028 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга ҳужумчи жорий мавсум барча турнирларда 39 та учрашувда иштирок этиб, 18 та гол ва олтита ассист қайд этди.
Фикрлар