ПСЖ чўққини кўзлади

ПСЖ футболчилари Чемпионлар лигасида кетма-кет 33 та учрашувдан буён рақиблар дарвозасини ишғол қилиб келмоқда. Парижликларнинг сўнгги голсиз ўйини 2016 йилнинг апрелида “Манчестер Сити”га қарши ўтказилган учрашувда қайд этилган.

“Кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли мусобақасида голлар серияси бўйича мутлақ рекорд айни пайтда “Реал”га тегишли. Мадридликлар 2011-2014 йиллар давомида кетма-кет 34 та учрашувнинг ҳар бирида гол урган.

ПСЖ вакилларида шу йилнинг ўзида “Реал” рекордини йўққа чиқариш имкони бор. Бунинг учун Неймар бошчилигидаги ҳужумчилар Европа чемпионлар лигасининг ярим финали ва ҳал қилувчи учрашувида гол уриши лозим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!