ПСЖ Дезире Дуэнинг акаси трансферига қизиқмоқда
«Страсбург» жамоаси ҳимоячиси Гела Дуэ — «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Дезире Дуэнинг акаси — Париж клуби томонидан Ашраф Хакимига эҳтимолий алмашув варианти сифатида кўриб чиқилмоқда, деб хабар бермоқда L’Équipe.
Манба маълумотига кўра, «Пари Сен-Жермен» 23 ёшли «Страсбург» ҳимоячиси, Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзосига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, томонлар ўртасидаги музокараларда ҳозирча сезиларли силжиш қайд этилмаган.
Гела Дуэ «Ренна» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У икки йил олдин «Страсбург» сафига қўшилиб, қисқа вақт ичида жамоанинг етакчи футболчиларидан бирига айланди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Сўнгги мавсумларда Дуэ асосий таркибда мунтазам майдонга тушиб келмоқда — у барча мусобақалар доирасидаги 68 учрашувнинг 63 тасини старт таркибда бошлаган. Шу давр мобайнида учта гол уриб, тўққизта голли пас муаллифи бўлган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, футболчининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар