ПСЖ директори Томас Тухель ва Килиан Мбаппе билан учрашди

ПСЖ раҳбарияти ҳужумчи Килиан Мбаппе ва бош мураббий Томас Тухелни яраштириб қўйишга уринмоқда.

Эслатиб ўтамиз, франциялик форвард ва жамоа бош мураббийи ўртасида "Монпелье"га қарши ўйинда заҳира олинганидан сўнг келишмовчилик вужудга келган эди.

Можарога нима сабаб бўлганини аниқлаш учун клуб спорт ишлари бўйича директори Леонардо футболчи ва мураббий билан учрашди.