ПСЖ Дуглас Коста билан музокаралар олиб бормоқда
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Дуглас Коста ПСЖнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

SportItalia нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли бразилиялик футболчини парижликларнинг янги спорт директори Леонардо таркибда кўришни хоҳламоқда. У аллақачон Костанинг вакиллари билан бу борада музокараларни бошлаб юборган.

Маълумот учун, Коста ўтган мавсум А Серияда бор йўғи 17та ўйинда майдонга тушди холос.