ПСЖ етакчилари жамоани тарк этиши мумкин

ПСЖ ҳужумчиси Эдисон Кавани ва ҳимоячи Тиаго Силва жамоани бепул тарк этишлари мумкин.

Икки футболчининг шартномаси келаси йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Парижликлар ушбу футболчилар билан битимни узайтиришга умид қилишмаяпти.

35 ёшли ҳимоячи билан янги шартнома тузишни ПСЖ маъқул кўрмаяпти.

Клубнинг спорт директори Леонардо 32 ёшли Кавани билан шартномани узайтиришни истаган эди, аммо футболчининг жароҳати режаларни ўзгартириб юборди.

Каванининг ўзи ПСЖда қолишни исташини яшириб ўтирмаяпти ва раҳбарият билан янги битим борасида келишув амалга ошишини хоҳламоқда.

Агарда уругвайлик футболчи жамоани тарк эца, унга "Атлетико", "Наполи", "Интер" ва "Манчестер Юнайтед" клублари томонидан қизиқишлар мавжуд.

ПСЖ клуби ўз ярим ҳимоячиси Марко Верратти ва ҳимоячиси Маркиньос билан шартномани узайтиришни истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!