ПСЖ етакчилари "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин

ПСЖ футболчилари - Серхио Рамос ва Неймар жароҳатлардан тикланишда давом этмоқда.

Рамос ва Неймар бугун парижликларнинг умумий гуруҳида ишламади. RMC Sport хабарига кўра, бразилиялик футболчи ҳамон спорт залида якка тартибда шуғуланмоқда. У ноябрь ойидан буён ПСЖ сафида майдонга тушмаяпти.

Испаниялик футболчи эса мушакларидан жароҳат олди ва Франция кубоги 1/8 финалидан ўрин олган “Ницца”га қарши ўйинни ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ 6 февраль куни Франция чемпионатининг 23-турида амалдаги чемпион - “Лилль”га қарши майдонга тушса, 15 февраль куни ЕЧЛ 1/8 финалида “Реал” билан тўқнаш келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!