ПСЖ Франция чемпионатида янги саҳифа очди

Хабарингиз бор ПСЖ кеча Франция чемпионатининг 9-турида ўз майдонида “Лион”ни 5:0 ҳисобида таслим қилди.

Эътиборлиси ушбу ғалаба парижликларнинг чемпионатдаги кетма-кет тўққизинчи ғалабаси бўлди. Шу тариқа улар Франция чемпионати тарихида мавсумнинг дастлабки 9та турида кетма-кет ғалаба қозонган илк жамоа бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ кейинги турда “Амьен”га қарши баҳс юритади ва улар ўз рекордини яна давом эттиришлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!